Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фидойи устоз ва маҳоратли санъаткор
10:38 / 2026-03-05

ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов туманидаги 20-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Улдавлат Сарсенбоева санъатга садоқати, меҳнатсеварлиги ва изланувчанлиги билан кўпчилик ҳурматини қозониб келмоқда. У нафақат маҳоратли санъаткор, балки ёш авлод қалбида миллий қадриятларга меҳр уйғотиб келаётган фидойи устоз сифатида ҳам эътироф этилган.

[gallery-27974]

У. Сарсенбоева Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда мамлакат миқёсида ўтказилган қатор нуфузли фестиваль ва кўрик-танловларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда. Жумладан, 2023 йил Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги томонидан ташкил этилган “Янги Ўзбекистон юлдузлари” миллий мукофоти танловида “Йилнинг энг яхши ёш бахшиси” номинацияси ғолиби бўлди. Шунингдек, 2025 йилда ўтказилган “Бўзатов FEST” ёшлар фестивалининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида бахшичилик йўналиши бўйича 1-ўринни эгаллади.

Санъаткор бугунги кунда ўзининг бой тажрибаси ва устозларидан олган сабоқларини ёш авлодга сидқидилдан ўргатиб келмоқда. У тайёрлаётган шогирдлар орасида бахшичилик санъатига қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Машғулотлар давомида қорақалпоқ халқ бахшичилик санъатига хос куй ва қўшиқларни ўргатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Унинг ёшлар тарбияси ва маданият соҳасидаги хизматлари муносиб баҳоланмоқда. Хусусан, 2025 йил 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми қарорига мувофиқ “Умид учқуни” кўкрак нишони билан тақдирланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 сентябрдаги Фармонига асосан таълим-тарбия тизимидаги самарали меҳнати учун “Шуҳрат” медали билан мукофотланган.

Улдавлат Сарсенбоеванинг санъатга садоқати ва ёшлар тарбиясига қўшаётган ҳиссаси миллий маданиятимиз ривожига хизмат қилмоқда.

 

ЎзА фотомухбири

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ олган суратлар