Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фидокорона хизматлар эътирофи
16:14 / 2023-08-31

Янги Ўзбекистон тарихидаги буюк ва шонли сана – Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамини халқимиз катта шод хуррамлик билан кутиб олмоқда. Истиқлол шодиёнаси арафасида Президентимиз фармонига асосан мамлакат равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида самарали фаолият юритаётган, фидокорона меҳнат қилаётган халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг жонкуяр ходимларига фахрий унвон, орден ва медаллар тақдим қилинди.

“Маърифат маркази”да бўлиб ўтган тантанали маросимда мамлакатимиз раҳбарининг эътирофига сазовор бўлган ҳамюртларимизнинг камтарона ва машаққатли меҳнатлари шарафланди. 15 нафар ҳамюртларимиз давлатимизнинг юксак мукофотларини қабул қилиб олди.  

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов сўзга чиқиб, мустақил диёримизда демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида ўтган даврда амалга оширилган ишлар, эришилган юксак натижаларда, ҳеч шубҳасиз, ҳаётимизнинг турли соҳа ва тармоқларида фидокорона меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг беқиёс ҳиссаси борлигини эътироф этди.  

– Маориф соҳасида 36 йиллик камтарона меҳнатимизни шунчалик қадрлаб, мукофотга муносиб топилгани мен учун катта бахт ва юксак шарафдир, – дейди Косонсой туманидаги 9-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори Маъмура Султонова. – Президентимиз каминани “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими” фахрий унвонига муносиб деб топишлари биз учун кутилмаган янгилик бўлди. Келгусида, ўқувчиларимизни физика ва математика фанларига чуқурлаштирилган ҳолда янада чуқур билим беришга, залворли натижаларни қўлга киритиш учун педагогик жамоамиз билан астойдил меҳнат қиламиз.  

– Президентимиз биз, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари олдига юртимиз тинчлиги ва қонун устуворлигини таъминлаш асносида, одамларни рози қилиш ҳамда инсон қадрини улуғлашдек муҳим вазифаларни белгилаб берган, – дейди Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати бўлинма командири, “Шуҳрат” медали билан тақдирланган Нодирбек Мўминов. – Бу борада ўтган қисқа давр ичида олиб борган саъй-ҳаракатларимиз давлатимиз томонидан юксак баҳоланганидан бошим осмонга етди. Мазкур мукофот нафақат менга, балки вилоят ички ишлар органлари жамоат хавфсизлиги тизимига берилган эътибор намунаси, деб биламан.  

[gallery-13371]

Дарҳақиқат, бундай олижаноб инсонларнинг эл-юрт олдидаги хизматларини эътироф этиш ва муносиб тақдирлаш ватандошларимиз, айниқса, ёшларимизни юксак марралар сари руҳлантириш, улар қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.  

Оқилхон Дадабоев,

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА.