Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ФИДEнинг айланма пойгасида Абдусатторов 5-ўринда қайд этилди
11:04 / 2023-04-27

Халқаро шахмат федерацияси ўз тизимида ўтказилган турнирлардаги натижалар бўйича ФИДEнинг айланма пойгасидаги етакчилар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, АҚШ вакили Левон Аронян 25 апрелда Қозоғистонда якунланган “Satty Zhuldyz” фестивали доирасида ўтган “Мастерс” турнири ғолиблигига эришиши туфайли ФИДEнинг айланма пойгаси етакчисига айланди.  

Турнир давомида америкалик гроссмейстер 8,07 очко тўплашга эришди. Бу эса ФИДEнинг айланма пойгасидаги очколарини 32.81 баллга етказишга олиб келди. Ушбу рўйхатда кейинги ўриндан 30.90 баллга эга ҳиндистонлик Гукеш жой олди.  

Мазкур тизимда қайд этилган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 22.28 балл билан 5-ўринни эгаллаб турибди.  

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА