Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
FIDE жаҳон кубоги: Омонованинг хатолари хитойлик шахматчига омад келтирди
11:03 / 2025-07-17

Грузиянинг Батуми шаҳрида шахмат бўйича аёллар ўртасида давом этаётган FIDE жаҳон кубоги 1/8 финалида кеча Умида Омонова қора доналарда дунё рейтингида 3-ўринни эгаллаб турган хитойлик Тингжи Ли билан куч синашди.

Бир кунлик дам олиш кунидан кейин ўтказилган мазкур тур Омонова учун мураккаб кечди. Оқ доналарда ҳаракатланган хитойлик шахматчи ҳамюртимизнинг бир нечта позицион юришларидаги кичик хатоликлардан унумли фойдаланди ва 1/8 финалнинг илк партиясида ғалабага эришди.  

Ўйиндан кейин журналистларга интервью берган Тингжи Ли икки йил муқаддам Умида Омонова билан жаҳон чемпионатида рўбарў келганини, Омонованинг ўйин услубини ўрганиб чиққанини, хатоликлар унга ғалаба келтирганини айтиб ўтди.  

Бугун, 17 июль куни 1/8 финалнинг 2-партия ўйинлари ташкил этилади. Ушбу турда Умида рақибасига қарши оқ доналарда ҳаракат қилади. Ушбу баҳсда ҳамюртимиз ғалабага эришган тақдирда тай-брекда курашиш имконига эга бўлади.  

1/8 финалнинг қолган жуфтликларидаги ўйинларда қуйидаги натижалар қайд этилди:  

Дзагнидзе(Грузия) – М.Музычук(Украина) – 0,5:0,5; Хампи(Ҳиндистон) – Костенюк(Швейцария) – 0,5:0,5;

Сон(Хитой) – Джавахишвили(Грузия) – 1:0;  

Чжу Цзинер(Хитой) – Дивья(Ҳиндистон) – 1:0;  

Лагно(FIDE) – Харика(Ҳиндистон) – 0,5:0,5;

Тан Чжунъи(Хитой) – Осмак(Украина) – 1:0; Камалиденова(Қозоғистон) – Вайшали(Ҳиндистон) – 0,5:0,5.  

Эслатиб ўтамиз, мукофот жамғармаси 676 минг 250 АҚШ долларидан иборат FIDE жаҳон кубоги финал баҳслари 26-28 июль кунлари бўлиб ўтади.  

Тўлқин Рўзиев, ЎзА