English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ФИДЕ: Синдоров, Ёқуббоев ва Ҳамдамова юксалишга эришганлар қаторида
17:38 / 2026-01-14

Халқаро шахмат федерацияси тарихига эътибор қаратсак, 1971-1980 йиллар давомида бир йилда бир марта ТОП-100лик рейтинги эълон қилинарди. Ундан кейин юқори даражадаги турнирларнинг ортиши сабабли ҳар ойда ФИДЕ рейтинги эълон қилинишига эҳтиёж сезилди.

Хўш, ортда қолган 2025 йилнинг умумий кўринишида ТОП-100ликдаги қайси шахматчилар юқори кўрсаткичга эришди?

Куни кеча ФИДЕ сўнгги бир йил ичида рейтингда сезиларли ўсишга эришган шахматчилар ҳақидаги батафсил маълумотни жамоатчиликка тақдим этди.

Биз учун эътиборли жиҳати, эркаклар ТОП-100лигида Жавоҳир Синдоров ва Нодирбек Ёқуббоев сермаҳсуллиги билан кучли ўнликда қайд этилган бўлса, аёллар рейтингида Афруза Ҳамдамова омадли ўнталикда келтириб ўтилди.

Т.Рўзиев, ЎзА