Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“FIDE” рейтингида шаxматчиларимизнинг ўрни қандай?
09:50 / 2023-07-04

Халқаро шахмат федерациясининг эълон қилган ойлик рейтингида мамлакатимизнинг энг кучли 3 шахматчиси кучли 100 таликдан жой олди.

Умидли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов 2725 очко жамғарган ҳолда жадвалнинг 24-поғонасидан ўрин эгаллаган бўлса, Рустам Қосимжонов 2673 очко билан 67-ўринни қайд этди. Шунингдек, рейтингнинг 82-ўрнида Жавоҳир Синдоров 2659 очко билан бормоқда. 

Энг кучли 20 ёшгача бўлган шахматчилар юзлигида Нодирбек Абдусатторов 2725 очко билан 3-ўринни эгаллади. Жавоҳир Синдоров 2659 очко билан 9-поғонадан жой олди. Ушбу жадвалнинг 81-ўрнини Муҳиддин Мадаминов — 2471очко билан банд этди. 

Мазкур ёш тоифасидаа қизлар рейтингида Афруза Ҳамдамова 35, Умида Омонова эса 40 поғонадан жой олди. 

Рапид йўналишида эса вазият қуйидагича кўриниш олди: 

26. Нодирбек Абдусатторов — 2703. 
58. Рустам Қосимжонов — 2648. 

Рапид бўйича 20 ёшгача шахматчилар кучли 100 талиги: 

3. Нодирбек Абдусатторов (2004) – 2703. 
7. Жавоҳир Синдоров (2005) — 2596. 
54. Муҳиддин Мадаминов (2006) — 2415. 

Рапид бўйича 20 ёшгача қизлар кучли 100 лиги: 
14. Умида Омонова (2006) — 2215. 
37. Афруза Ҳамдамова (2009) — 2112. 

Блиц йўналиши: 
25. Нодирбек Абдусатторов — 2708. 

Блиц бўйича хотин-қиз шахматчилар рейтинги 
43. Умида Омонова (2006) — 2320. 
59. Афруза Ҳамдамова (2009) — 2295. 

Блиц йўналишида 20 ёшгача шахматчилар кучли 100 лиги: 
3. Нодирбек Абдусатторов (2004) — 2708. 
11. Жавоҳир Синдоров (2005) — 2602. 
28. Муҳиддин Мадаминов (2006) — 2491. 

Блиц йўналишида 20 ёшгача қизлар кучли 100 лиги: 
5. Умида Омонова (2006) — 2320. 
8. Афруза Ҳамдамова (2009) — 2295. 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА