Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“FIDE-2” жамоасини мағлуб этган ҳамюртларимиз Ҳиндистон билан куч синашади
21:42 / 2025-08-21

Колумбияда шахмат бўйича ўсмирлар (U-16) ўртасида ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 6-туридан сўнг 5 ғалаба ва 1 мағлубият билан 10 очко жамғарган Ўзбекистон терма жамоаси қўшимча кўрсаткичларга кўра, 3-ўринга кўтарилиб олди.

45 давлатнинг 90 та жамоаси қатнашаётган олимпиада ўйинларининг кеча ўтган 6-турида Ҳумоюн Бекмуродов, Муҳаммадзоҳид Суяров, Асроржон Омонов ва Афруза Ҳамдамовадан иборат терма жамоамиз “FIDE-2” жамоасини 3,5:0,5 ҳисобида мағлуб этди.

Кеча олимпиаданинг марказий учрашувида “FIDE-1” жамоаси Ҳиндистон терма жамоасидан 2,5:1,5 ҳисобида устун келди ва пешқадамлигини мустаҳкамлаб олди.

Бугун, 21 август куни ўтадиган 7-тур ўйинлари остонасида “FIDE-1” жамоаси 12 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, 2-ўринда бораётган “Қозоғистон-2” жамоаси ҳам ҳамюртларимиз сингари 10 очкога эга бўлиб турибди.

Шунингдек, “Қозоғистон-1, Ҳиндистон, Хитой терма жамоалари ҳам 10 очко билан ғолибликка даъвогарлик қилмоқда.

Бугун ўтадиган 7-тур баҳсида Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистоннинг асосий жамоаси билан куч синашади. Биринчи доскада “FIDE-1” ва “Қозоғистон-1” жамоалари тўқнаш келади.

9 та турдан иборат Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг сўнгги 9-тур ўйинлари 23 август куни бўлиб ўтади.

Т.Рўзиев, ЎзА