Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фестиваль иштирокчилари учун саёҳат уюштирилди
12:03 / 2021-04-22

Республикамиз бўйлаб шу кунларда халқаро Тасвирий ва амалий санъат фестивали бўлиб ўтмоқда. Санъат ва нафосат ҳафталиги кўргазмалар, маҳорат дарслари, бадиий чиқишлар, ижодий фикр алмашинувлар, устоз-шогирд тақдимотларига бой бўлмоқда.

Анъанавий фестиваль давомида ҳамкор ташкилотлар томонидан ҳам бир қатор қизиқарли тадбирлар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши кўмагида фестиваль доирасида вилоятлардан пойтахтга келган иштирокчиларга Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор масканларига саёҳат ташкил қилинди.

Меҳмонлар дастлаб Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди. Улар Биринчи Президентимизнинг ҳаёти ва қизғин сиёсий фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи мажмуа таркибидаги музей, илмий-тадқиқот ва таълим маркази, кутубхона фаолияти билан яқиндан танишди.

Саёҳатчиларнинг кейинги манзили пойтахтимизда қад ростлаётган Tashkent City замонавий комплекси бўлди. Шундан сўнг Тошкентнинг асосий диққатга сазовор жойларидан бири – Ҳазрати Имом мажмуи (халқимиз орасида Хасти Имом номи билан машҳур) зиёрат қилинди. Сўнгра у ердан муҳташам «Минор» масжидига ўтилди. Ушбу масжид ўз лойиҳасида миллий меъморчилигимиз, бутун дунёда машҳур бўлган масжид ва мадрасаларнинг азалий анъана ва услубларидан ижодий фойдаланилганлиги билан Тошкентдаги бетакрор мажмуалардан биридир.

Тошкент шаҳри бўйлаб уюштирилган ушбу сайрдан катта таассурот олган фестиваль иштирокчилари мазмунли ва унутилмас саёҳат учун ташкилотчиларга миннатдорлик билдирди.

 Н.Усмонова, ЎзА