Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фестиваль ғолиблари тақдирланди
16:43 / 2025-06-16

ФОТОРЕПОРТАЖ

Урганч давлат университетида “Бу азиз Ватан барчамизники” шиори остидаги фестиваль ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.  

Мазкур фестиваль доирасида “Маҳмудхўжа Беҳбудий сабоқлари”, “Ватанни мадҳ этиб” ҳамда улуғ шоир Aлишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан ўтказилган “Навоий зиёси” мавзуидаги иншолар, аудио иншолар ва видеороликлар танловлари  ўтказилган эди. Шунингдек, “Маҳмудхўжа Беҳбудий сабоқлари”, “Мунозара” ҳамда “Маърифат майдони” республика кўрик-танловларида университет талабалари фахрли ўринларни эгаллаган.

Тадбирда мазкур танловлар ғолиб ва совриндорлари ҳамда ташкилий ишларда фаоллик кўрсатган масъуллар тантанали тарзда тақдирланди.

[gallery-23920]

Маросим университет жамоасининг ажойиб бадиий чиқишлари билан янада байрамона тус олди.  

Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА