Фестиваль ғолиблари аниқланди
1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни олдидан Сирдарё вилоятида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида ўтказилган “Гимнастикага илк қадам” фестивалининг вилоят босқичи юқори савияда якунланди.
Фестиваль болаларнинг спортга, хусусан гимнастикага бўлган қизиқишларини ошириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди. Унинг натижаларига кўра, ўғил болалар ўртасида 1-ўринни Мирзаобод тумани 9-сонли ДМТТ тарбияланувчиси Азизбек Холбўтаев, қиз болалар ўртасида эса Янгиер шаҳар 6-сонли ДМТТ тарбияланувчиси Кумуш Ортиқовалар қўлга киритишди.



Ғолиб ва совриндорлар мусобақа ташкилотчилари томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири