Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фестивал доирасида 2021 йилда ҳар бир ҳудудда ёшлар ҳаёти ва муаммоларига ечим топилади
14:50 / 2020-12-20

Бухорода “Ёшлар фестивали” тадбирлари вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Мирали Ҳамроев бошчилигида матбуот анжумани билан бошланди.

“Ёшлар маркази”да бўлиб ўтган матбуот анжуманида фестивал кун тартиби, баркамол авлод таълим-тарбиясидаги ўрни ва аҳамияти хусусида сўз борди. 

Таъкидланишича, жорий йилнинг 18-25 декабрь кунлари мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган “Ёшлар фестивали” вилоятда кўтаринки руҳда ўтказилади. Мазкур фестивал шаҳар ва туманлардаги барча ёшлар қатламларини қамраб олиши баробарида ҳар йилда бир марта ўтказиладиган илмий-ижодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий ва спорт-соғломлаштириш характерига эга. Ёшларнинг ташаббуслари ва орзу-интилишлари асосида ўтказиладиган тадбирлар мажмуидир. 

Вилоят аҳолисининг 417 минг нафари 18-30 ёшгача бўлган йигит-қизлардан иборат.  Ўрганишлар натижасида уларнинг 20 мингга яқини тайинли касбга, даромадига эга эмас. 20 мингдан ортиқ ёшлар вакиллари ишлаш мақсадида чет давлатларга қатнамоқда. Олиб борилаётган тизимли ишлар натижасида бу тоифадаги меҳнат мигрантларининг бир қисмини юртга қайтарилган. Аммо шу билан бирга соҳада ҳали қилиниши лозим бўлган ишлар мавжуд. Шу маънода фестивал ёшлар иқтидори ва истеъдодини, салоҳиятини намоён этишлари учун бир имкониятдир. 

Тегишли идора ва бошқармалар билан ҳамкорликда бошланган “Ёшлар фестивали” шаҳар ва туманларда ҳам бир вақтнинг ўзида ўтказилади. Фестивал доирасида “Муваффақиятга эришиш сирлари”, “Бахшичилик ва мақом кечалари”, “Сектор раҳбари ва ёшлар”, “Депутат ва ёшлар”, “Рақамли технологиялар марказида кибер спорт мусобақалари”, “Бизнес аксилератор ва имконият”, “Менинг касбим”, “Модалар намойиши”, “Ҳарбий техникалар намойиши”, “Заковат”, “Ҳеч ким меҳр ва оқибатдан четда қолмасин”, “Кўча спорти” каби оммавий тадбирлар ўтказилади. 

Матбуот анжуманида фестивални юқори даражада ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишлар муҳокама қилинди. Бу борада журналист ва блогерларга батафсил ахборот берилди. 

“Ёшлар фестивали”ни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури доирасида  Бизнес акселератор биносида “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси ҳамда Бухоро давлат университети билан ҳамкорликда “Имконият” лойиҳаси бўлиб ўтди.

Учрашувда “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси вилояти филиали  ходимлари, Бухоро давлат университети ўқтувчи-мураббийлари, шунингдек Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари ҳамда тадбиркорлик фаолиятига қизиқиш билдирган ёшлар қатнашди.   

Тадбир иштирокчилари томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган ҳамда ўз фаолиятини эндигина бошлаш истагида бўлган ташаббускорларга юртимизда яратилгант кенг имкониятлар ҳақида сўзлаб беришди. 

“Бизнес акселератор” маркази ҳақида, инновацион технологиялардан фойдаланишдаги мавжуд имтиёзлар, Давлат дастурлари доирасида тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида узоқ муддатли кредитлар бериш бўйича ёшларга батафсил тушунтириш бериб ўтилди. 

Шаҳардаги 5-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида " Ёш мақомчилар ” фестивали бўлиб ўтди. Унда 45 нафар ёшлар қатнашди. Фестивалда куйланган ашула, ва чолғулар жаранги яна бир карра ўзбек санъатининг жозибасини намоён этди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси биносида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида 2020 йилнинг 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш юзасидан видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифаларнинг ижросини тўлақонли ва сифатли амалга ошириш мақсадида муваффақиятга эришган тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва ёшлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда муваффақиятга эришган тадбиркор “BURDA LYUKS TEKSTIL” МЧЖ раҳбари Истам Амаров ҳамда ҳунарманчилик йўналиши бўйича кўплаб кўрик танловлар ғолиби моҳир Миниатюрачи рассом Даврон Тошев ҳамда тадбиркорлик фаолиятига қизиқиш билдирган ёшлар иштирок қатнашди. 

Учрашувда ёшлар ва хотин-қизларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга тайёрлашни тизимли йўлга қўйиш, уларни тадбиркорлик 
ва ҳунармандчиликка фаол жалб қилиш, муносиб иш топишига кўмаклашиш борасида иштирокчи ёшларга кучли мотивация бериш бўйича тажрибали тадбиркор ва ҳунармандлар томонидан ёшларга ўз тажрибалари бўйича мастер класслар ўтказилди.

Юқори натижаларга эришган тадбиркорлик субъектлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар рўйхати шакллантирилди. “Муваффақиятга эришиш сирлари” лойиҳаси доирасида ёшлар билан учрашувлари графигига асосан ёшлар ва хотин-қизларга кучли мотивация бериш тизими йўлга қўйилди.

Фестивал доирасида 2021 йилда ҳар бир ҳудудда ёшлар ҳаёти ва муаммолари ечимига дахлдор инфратузилма объектлари лойиҳалаштирилади. Албатта, фаол иштирок этган ёшлар тақдирланади. Ўзига хос ёшлар байрами таниқли санъаткорлар иштирокидаги гала-концерт билан якунланади. 


Зариф Комилов, ЎзА