Феруза ва Светлана шоҳсупа тўрида
Туркиянинг Коня шаҳрида давом этаётган Ислом бирдамлик ўйинларида таэквондо ва спорт курашлари баҳси қизғин ўтмоқда.
Кечаги таэквондо бўйича ўтган беллашувларда ҳамюртимиз Феруза Содиқова ва Светлана Осипова барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлган бўлса, Жасурбек Жайсунов ўз вазнида бронза медалини қўлга киритди.

Шунингдек, эркин ва аёллар кураши йўналишида Жасурбек Ортиқбоев ва Шоҳида Аҳмедова кумуш медали билан тақдирланди.
ЎзА