Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Феруза Содиқова Осиё чемпионати совриндори
16:24 / 2024-05-17

Вьетнамда таэквондо WT бўйича ўтаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этмоқда.

Жумладан, вазни 62 килограммгача бўлган хотин-қизлар баҳсида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Феруза Содиқова кумуш медални қўлга киритди. Бу Феруза Содиқова учун Осиё чемпионатлари доирасидаги учинчи медаль бўлди. У бунгача катталар ўртасида олтин, ёшлар орасида бронза медалига эга чиққан эди.  

Шунингдек, эркаклар ўртасидаги 74 кг. вазн тоифасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Нажмиддин Қосимхўжаев Осиё чемпионатининг бронза медали совриндорига айланди.  

Маълумот учун, ҳозирда делегациямиз ҳисобида 1 кумуш ва 3 бронза медали мавжуд. 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА