Феруза Эшматова Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили лавозимига сайланди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)ни сайлаш тўғрисидаги масалани ҳам кўриб чиқди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 16-банди ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига асосан Феруза Эшматова Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) лавозимига тавсия этилди.
Мажлисда депутатлар савол-жавоб, муҳокамалардан сўнг Феруза Эшматова номзодини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) лавозимига сайлади.
М.Комилова, ЎзА