“Феруз” подстанциясининг қуввати икки карра оширилади
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.
Вилоятдаги ўрта ва йирик корхоналарнинг аксарияти Сирдарё, Гулистон, Сайхунобод, Мирзаобод туманлари ва Гулистон шаҳрига тўғри келади.
Мазкур корхоналарни электр билан таъминлайдиган “Феруз” подстанциясининг қуввати 2 карра оширилса, тадбиркорлар яна 200 миллион долларлик янги лойиҳаларни қилиш ташаббусини билдирган.
Мутасаддиларга ушбу подстанцияда 2 та 250 мегаваттли трансформатор ўрнатиб, қувватини ошириш топширилди.
Умуман, саноатдаги имкониятлардан фойдаланиб, вилоятда 25 минг юқори даромадли иш ўринларини яратиш, ишлаб чиқаришда камида 7 фоиз ўсишга эришиб, 30 триллион сўмга етказиш зарурлиги қайд этилди.
ЎзА