English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фермернинг BYD автомашинаси хатланди
15:22 / 2024-02-28

Мажбурий ижро бюроси Шаҳрисабз туман бўлими томонидан солиқ қарздорликларини ундириш юзасидан ўтказилган тадбир давомида “Маркаев У.О.” фермер хўжалигига тегишли автомобиль солиқ қарздорлиги эвазига хатланди.

Вилоят солиқ бошқармаси қарорига кўра, мазкур фермер хўжалигидан жами 53,3 миллион сўм солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган. Ижро ҳужжати Бюронинг Шаҳрисабз туман бўлими иш юритувига олинган ва қарздор хўжаликка солиқ мажбуриятини бажариши учун ихтиёрий 15 кунлик муддат берилган. Бироқ жамият мутасаддилари ихтиёрий муддат тугагандан сўнг ҳам бир неча маротаба огоҳлантиришларга қарамасдан қарздорликни бартараф этмаган. 

Шундан сўнг мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди ва фермер хўжалиги балансида бўлган BYD русумли автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилди. 

Келгусида қарздорлик бартараф этилмаган тақдирда, мазкур автотранспорт воситасини онлайн аукцион савдоларига жойлаштириш чоралари кўрилади. 

Ш.Отабоев, ЎзА