Фермерликни ривожлантирибгина Индонезияни озиқ-овқат маҳсулотлари импортига қарамликдан чиқариш мумкин
Индонезия президенти Жоко Видодо мамлакатдаги ёшларнинг кўпчилигини фермер бўлишига умид билдирди, дейилади “CNN Indonesia” хабарида.
Индонезия президенти Жоко Видодо мамлакатдаги ёшларнинг кўпчилигини фермер бўлишига умид билдирди, дейилади “CNN Indonesia” хабарида.
Унингча, фермерчиликни ривожлантирибгина Индонезияни озиқ-овқат маҳсулотлари импортига қарамликдан чиқариш мумкин.
Давлат раҳбари ёш фермерлар форумидаги иштирокида, “Ёшлар фермер бўлишдан тортинмаслиги керак, фермер бўлиш – олийжаноб иш”, деб таъкидлаган. Президент ёшларни бу ишда фаолликка чақирди ва қишлоқ хўжалиги – озиқ-овқат бозори сари катта имкониятлар очишини айтди.