Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фермерларнинг ортиқча ҳисобланган электр энергияси тўловлари қайтарилди
16:36 / 2025-12-17

Бугунги кунда Ўзбекистонда ҳар 1000 та аҳолига 32 та тадбиркор тўғри келмоқда.

Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар иши юзасидан 117 минг 304 та текширув ўтказилган. Текширувлар қонунийлиги юзасидан ўтказилган мониторинг доирасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 860 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Текширувларнинг бирида Бизнес-омбудсман девони томонидан Қорақалпоғистон Республикасида фермер хўжаликларининг сув насослари учун фойдаланилган электр энергиясининг қўшимча реактив энергия компенсацияси ҳисобланиши ҳолати ўрганилди.

Жорий йил давомида Қорақалпоғистонда 140 та фермер хўжалигига нисбатан 89 миллион сўм компенсация ҳисобланиб, 62 та фермер хўжалиги томонидан 53 миллион сўм компенсация тўланган.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари” талабларига кўра фермер хўжаликларининг насос станцияларидан реактив энергия учун пул ундирилмаслиги белгиланган.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича Бизнес-омбудсман девони томонидан фермерларнинг ҳуқуқлари тўлиқ тикланиши таъминланди.

Гулноза Бобоева,

ЎзА