ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманганда фермерларга иқлим ўзгаришига мослашиш борасида қандай ёрдам кўрсатилаётгани хусусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Япония Элчиси жаноб Ҳатори Такаши ва БМТ Тараққиёт дастурининг доимий вакили Матилда Димовска хоним ва Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ботир Нуритдинов иштирок этди.
Иштирокчилар БМТТД ва Ўзгидрометнинг Япония ҳукумати молиявий кўмагида амалга оширилган қўшма ташаббуслар натижаларини муҳокама қилди. Шунингдек, ҳамкорликни янада ривожлантириш режалари белгилаб олинди.
[gallery-12097]
Тадбир Наманган вилоятида очилган Иқлим вазият маркази ҳақида маълумот берилди.
Иқлим вазият маркази – бу алоқа воситалари билан жиҳозланган ва ахборотни интерактив равишда тақдим этиш учун мўлжалланган хона бўлиб, Фарғона водийсининг ҳар бир ҳудудига реал вақт режимида метеорологик станциялар ва радарлар томонидан тақдим этилган агрометеорологик маълумотларни тўплаш, кузатиш ва қайта ишлаш имконини беради.
Марказ БМТТД томонидан Ўзгидромет билан ҳамкорликда Япония ҳукумати кўмагида ташкил этилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА