Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фермерлар учун ўқув семинари якунланди
15:58 / 2026-01-20

Оролбўйи халқаро инновация маркази ҳамда Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда амалга оширилаётган Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро марказининг “Қорақалпоғистоннинг деградацияга учраган ҳудудларида барқарор қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш тизимларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида фермерлар учун ўқув семинарлари якунланди.

Абу-Даби тараққиёт жамғармаси (ADFD) томонидан молиялаштирилган семинарлар Қорақалпоғистоннинг еттита ҳудудида— Чимбой, Хўжайли, Нукус, Қонликўл, Қўнғирот, Мўйноқ ва Шуманай туманларида бўлиб ўтди. Уларда фермерлар, қишлоқ хўжалиги аёллари ва ёшлардан иборат 1 минг 600 нафардан ортиқ иштирокчи қамраб олинди.

Дастур амалий ва илмий асосланган агротехнологияларни жорий этиш, тупроққа ишлов бериш, уруғчиликни яхшилаш ва ер деградацияси ҳамда иқлим хавфлари шароитида қишлоқ хўжалигининг барқарорлигини оширишга қаратилди. Семинарни ICBA маркази бош директори Доктор Тарифа Альзааби очиб берди.

Тренинг якунида иштирокчиларга амалий қўллаш учун уруғлар тарқатилди.  

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири