Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фермерлар томонидан 64,1 миллиард сўмлик электр энергияси яширинча фойдаланилган
13:17 / 2025-08-25

Айни кунларда дала экин майдонларини суғориш жараёнида фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан сув насосларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари кўплаб қайд этилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ўтказилган назорат тадбирлари давомида 246 та ҳолатда умумий қиймати 64,1 миллиард сўмлик электр энергияси ноқонуний ишлатилгани аниқланди.  

"Ўзэнергоинспекция" ахборот хизматининг маълум қилишича, фермер ва деҳқон хўжаликларига фаолият давомида энергия ресурсларидан қонуний ва оқилона фойдаланиш тавсия этилмоқда. Электр ва газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки ҳисобга олиш асбобларига ташқаридан аралашиш ҳолатлари учун қонунчиликда қатъий чоралар белгиланган. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди.  

Н. Зиёдуллаева,

ЎзА