Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фермерлар, боғбонлар, сувчилар тиббий кўрикдан ўтказилди
12:32 / 2023-02-15

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 1 февралидан 1 мартига қадар мамлакатимизда “Қишлоқ хўжалиги ходимлари саломатлиги ойлиги” акцияси ўтказилмоқда. Тадбир доирасида айни кунларда жойларда қишлоқ хўжалиги ходимлари – фермер хўжаликлари аъзолари, пахтачилик кластери ишчилари, агрономлар, сувчи, механизатор, боғбонлар ҳамда уларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Ойлик доирасида тиббий кўрик Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги "Кhanтех group" пахтачилик кластер корхонасида ҳам ташкил этилди.  Кластер корхонаси 2017 йилда ташкил этилган бўлиб, айни кунда ушбу корхонада 4 минг нафар ишчи меҳнат қилади. Корхона пахта етиштириш, қайта ишлаш, калава ип ва трикотаж матолари ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилиш бўйича республикамиздаги етакчи корхоналардан бири ҳисобланади.  

[gallery-10582]

Андижон давлат тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари, туман тиббиёт бирлашмаси малакали шифокорлари иштирокида ўтказилган тиббий кўрикда корхона ишчилари, ҳудуддаги қишлоқ хўжалиги ходимлари, фемер хўжаликлари аъзолари, боғбонлар ҳамда уларнинг оила аъзолари тиббий кўрик ва скрининг текширувларидан ўтказилди. Турли хасталиклар аниқланган фуқароларнинг саломатлигини тиклаш ва мустаҳкамлаш бўйича зарур чоралар кўрилди.    

Тиббий кўрик доирасида шифокорлар томонидан касалликлар келиб чиқишининг олдини олиш, фуқароларнинг тиббий саводхонлигини ошириш, соғлом турмуш тарзи тамойилларига амал қилиш юзасидан суҳбатлар ўтказилди.  

Бу каби тиббий кўриклар вилоятнинг барча туманларида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тасдиқланган режа асосида ўтказилмоқда.  

 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,  

З. УМРЗОҚОВ (сурат),  

ЎзА