Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Фермерга мадад» ҳуқуқий акцияси ўтказилади
14:08 / 2021-06-04

Адлия вазирлиги ташаббуси билан «Фермерга мадад» ҳуқуқий акцияси ўтказилади. У шу йилнинг июнидан декабрь охиригача давом этади.

–Акция доирасида фермерларнинг барча мурожаатлари кўриб чиқилади, мавжуд муаммолар жойида ўрганилади,– дейди Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи Ўткир Назаров. – Фермерларни қизиқтирган масалалар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилади. Фаолият доирасида уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланади. Жойлардаги фермерлар фаолияти билан боғлиқ ҳолатлар ўрганилиб, амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Мухтасар айтганда, акция кластер ва давлат, кластер ва фермер ўртасидаги муносабатлар бўйича аниқ ва ягона ёндашувни ишлаб чиқиш ҳамда фермер хўжаликлари фаолияти жозибадорлигини таъминлашга хизмат қилади.

 

И. Нусратов, ЎзА