Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фермердан солиқ қарзи ундирилди
17:23 / 2025-07-08

Сирдарё вилояти Сирдарё туманидаги “А.Д.” фермер хўжалиги раҳбари солиқ қарзини узоқ муддат давомида тўламай келгани учун унга бириктирилган қишлоқ хўжалиги ер майдони мажбурий ижро орқали аукционга чиқарилди. Натижада қарздор фермердан 94 миллион сўм солиқ қарзи ва 1,9 миллион сўм миқдорида ижро йиғими ундирилди.

–Мазкур ҳолат мамлакатда қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш ва молиявий интизомни кучайтириш бўйича олиб борилаётган тизимли ишлар доирасида амалга оширилди, – дейди МИБ Сирдарё тумани бўлими бошлиғи Умиджон Мамарасулов. — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 мартдаги “Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорига мувофиқ, ердан самарасиз фойдаланган ёки солиқ мажбуриятларини бузган ҳолатларда фермер хўжаликларининг ер ижара шартномалари қайта кўриб чиқилмоқда.

Айни пайтда Сирдарё вилояти бўйлаб шундай сурункали қарздор фермер хўжаликларига нисбатан мажбурий ундирув тадбирлари давом эттирилмоқда. Бу жараён нафақат давлат бюджетига тушумни ошириш, балки ердан унумли фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги самарадорлигини кўтаришга ҳам хизмат қилади.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири