Фермер хўжаликларига ажратилган ёқилғи маҳсулотлари талон-торож қилинди
Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Бухоро туманидаги 9-сонли фермерларга ёқилғи тарқатиш шохобчасининг моддий жавобгар шахслари, ўзлари хизмат кўрсатувчи фермер хўжаликлари учун “Бухоронефтбазаси” МЧЖ томонидан ажратилган умумий қиймати 143,8 млн сўмлик 20,7 минг литр дизель ёқилғисини ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали ўзлаштириб юборгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА