Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳамда шаҳар, туман ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташкилотлар, секторлар раҳбарлари иштирокида Мингбулоқ тумани қишлоқ хўжали соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан амалий семинар бўлиб ўтди.
Дастлаб, Истиқбол ММТП ҳудудидаги “Салимов” фермер хўжалигида белгиланган агротехник тадбирларнинг бажарилиши кўздан кечирилди.
Ишчи гуруҳнинг кейинги манзили Истиқбол ММТПдаги “Чинор 2000” фермер хўжалиги бўлди. 80 гектар майдонда “Андижон-35” навли ғўза парвариш қилинаётган ушбу хўжаликда суғориш ишлари намунали ташкил қилинганлиги эътироф этилди.
[gallery-8278]
Навбатдаги манзил “Бахтиёр Абдусаломович” фермер хўжалигининг 60 гектар майдонида “Андижон-35” навли ғўза парвариш қилинмоқда. Фермер жорий мавсумда 54,7 центнер ҳосил олишни мақсад қилган.
Шундан сўнг ишчи гуруҳ ҳудуддаги “Саминжон Салимбек”, “Мингбулоқ порлоғи”, “Ҳамидхонов Ҳамидхон”, “Аббосбек илғор”, “Раҳмонали ота ЕНР”, “Бекжон даласи”, “Булоқбоши қуёшли диёр”, “Саидбек Лазизбек Тўланбоев”, “Абдуғаппор Тошбоев” фермер хўжаликларида бўлиб, агротехник тадбирларнинг бориш жараёнларини кўздан кечирди.
Таъкидлаш керак, жорий йил туман миришкорлари 12 минг 916 гектар майдонда 50 минг тоннадан ортиқ пахта хирмонини кўтаришни кўзлаган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат), ЎзА