Фермер хўжалигининг моддий зарари аниқланди
“Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси, ИИБ ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳудудий бўлими ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида Жондор туманида жойлашган “Z.O.Z.F.” фермер хўжалигида электр ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатилиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 156,8 миллион сўм миқдорида моддий зарар етказилган.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.