Бухоро вилояти Олот туман Экология бўлимига, туманнинг Чандир маҳалласида яшовчи фуқаро Н.Н. томонидан мазкур маҳаллада рўйхатдан ўтган фермер хўжалиги раҳбари Б.Э. ўзига тегишли бўлмаган ер майдонидан 17 туп терак дарахтини ноқонуний равишда кесганлиги ҳақида мурожаат келиб тушди.
Мурожаат юзасидан туман Экология бўлими инспекторлари томонидан ўрганиш жараёнида фермер хўжалиги раҳбари Б.Э. томонидан 17 туп терак дарахти ноқонуний кесилгани тасдиқланди. Натижада табиатга 25 336 000 сўм миқдорида зарар етказилгани аниқланди. Ҳолат бўйича бирламчи ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чоралар кўриш мақсадида Олот туман Жиноят ишлари бўйича судига юборилди.
Жиноят ишлари бўйича суд мажлисида раислик қилган Ж. Хусенов томонидан фермер хўжалиги раҳбари Б.Э. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 79-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилди ва унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари, яъни 20 600 000 сўм миқдорида жарима жазоси белгиланди.
Натижада фермер хўжалиги раҳбарига 25 336 000 сўм табиатга етказган зарар ҳамда 20 600 000 сўм маъмурий жарима қўлланилди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.