Фермер хўжалиги ерини 120 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс фош этилди
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоятдаги бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ер савдоси билан боғлиқ жиноят қайд этилди.
Оқдарё туманида яшовчи, 1964 йилда туғилган Р.Ш. ушбу тумандаги фермер хўжалигига тегишли бўлган 2,7 гектар ер майдонининг 1,5 гектарини таъмагирлик йўли билан маҳаллий фуқарога 120 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, ушбу маблағларнинг 60 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЎзА.