Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фермер пахтанинг ўзидан бир миллиард сўм даромад кўрди
08:13 / 2022-09-10

Фарғона вилояти Бағдод туманидаги “Яшил водий пахтазори” фермер хўжалиги ғалла ва  пахтадан мўл ҳосил олди.

 29,4  гектар ерга чигит қадаган миришкорлар биринчи теримда уйган пахта хирмони 130 тоннага етди. Бу белгиланган режадан 16 тоннага кўп. Ҳар гектар ердан олинган ҳосилдорлик салмоғи  45 центнердан ошди. 

Муваффақиятларга ўз -ўзидан эришилмади. Пахта етиштирувчи фермер хўжалигига пахта тўқимачилик кластери  томонидан   керакли бўлган шарт-шароитлар яратилди. Уруғлик чигит, минерал ўғит, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ўз вақтида дала бошига етказиб берилди, сувдан оқилона фойдаланиш борасида амалга оширилган ислоҳотлар пайкалларда мўл ҳосил тўплаш имкониятини берди.

  – Далаларимизда  ҳосил чўғи мўл,-  дейди фермер Аҳроржон Юнусов.– Дастлабки ҳисоб-китобларимизга кўра,  пахтачиликдан кўзланаётган даромадимиз бир  миллиард  сўмдан ошди. Бу  хўжалигимиз учун ўзига хос  имкониятлар беради.  Илғор теримчиларни рағбатлантирамиз, замонавий техникалар  харид  қилиб, қўшимча  тармоқлар фаолиятини йўлга қўямиз.

       Туманда пахта  тайёрлаш йиллик шартнома режасини бажарган фермер хўжаликлари сафи тобора ортиб бормоқда. Асосий  мақсад, катта  меҳнат эвазига  етиштирилган  ҳосилни нес-нобуд қилмай териб олиш. Бу ишлар учун 100 та пахта терим отрядларига бирлашган 9 мингдан ортиқ ташаббускор теримчилар жалб этилган.  

М.Сулаймонов,ЎзА