Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фермер ичимлик суви тармоғидан узилди
12:35 / 2024-01-12

Акс-садо

Яқинда сайтимизда “Шу қулоқни ёпсам, Муборакка сув борадими?”сарлавҳали Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги Бўронжуз маҳалласидан ўтган “Яккабоғ–Муборак” магистрал ичимлик суви қувурига ноқонуний уланиб, фермер хўжалиги даласини суғорган фермер фош этилгани ҳақидаги танқидий мақола чоп этилганди.    

Куни кеча ушбу фермер хўжалиги экин майдонида аниқланган ноқонуний уланиш бартараф этилиб, тармоқдан узилди.    

Бу ҳақда “Қашқадарё сув таъминоти” МЧЖ ахборот хизмати хабар берди.  

Таъкидланишича, Чироқчи тумани “Бўронжуз” МФЙ ҳудудида жойлашган “Сабо” фермер хўжалиги раҳбари  огоҳлантирилиб, “Қашқадарё сув таъминоти” МЧЖ ходимлари, маҳалла фаоллари, ҳудуд профилактика инспектори иштирокида  ушбу ноқонуний уланиш тармоқдан узилган. Шунингдек, мутахассислар фойдаланилган сув сарфини аниқлаш бўйича қўшимча ўрганишлар олиб бормоқда.  

Ўлмас Баротов,

ЎзА мухбири