Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фермер фойдасига бир миллиарддан ортиқ қарздорлик ундириб берилди
15:39 / 2024-10-07

Бугунги кунда Бизнес-омбудсман девони томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида бевосита Бизнес-омбудсман девони, “Тадбиркор виртуал офиси” ахборот портали орқали тадбиркорлардан жами 9 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган.   

Ана шундай мурожаатлардан бири хоразмлик тадбиркордан келиб тушди. Тадбиркор қарздорликни ундиришда ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.     

Ўрганишларга кўра, Урганч туманлараро иқтисодий судининг қарорига асосан фермер хўжалиги фойдасига қарздорлик ундирилиши лозим эди. Бироқ ижро ҳужжати тўлиқ бажарилмай қолган.   

Мажбурий ижро бюросининг Янгибозор туман бўлимига келиб тушган ижро ҳужжати бўйича иш очилган бўлса-да, 2024 йил 26 август ҳолатига кўра, қарздорнинг жамиятдан 28 миллиард сўмдан ортиқ қарздорлик ундириш бўйича 61 та ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, шунга кўра тадбиркорга атиги 15 миллион сўм қарздорлик тўлаб берилган.   

Бизнес-омбудсман аралашувидан сўнг, давлат ижрочиси томонидан қарздор жамиятнинг банк ҳисоб-рақамларига электрон тарзда банд солиниб, инкассо топшириқномалари қўйилди ва мол-мулкларига тақиқлар қўйилди.   

Натижада 1,3 миллиард сўм миқдорида қарздорлик фермер хўжалиги фойдасига ундирилди.   

Гулноза Бобоева, ЎзА