English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фермер 195 миллион сўмлик ноёб дарахтларни нобуд қилди
10:12 / 2020-05-20

Хоразм вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан 2020 йил 18 май куни ўтказилган экологик назорат тадбири давомида, Урганч тумани Юқоридўрман қишлоғи ҳудудида жойлашган “Сухроббек Шохиста” фермер хўжалиги рахбари Х.Ғ. томонидан ҳеч қандай рухсатсиз 54 туп қимматбаҳо навли, тўронғил дарахтлари кесиб олинганлиги аниқланди.

566daf65-6c9e-4c43-93dc-1650541900be.jpg

Ҳолат юзасидан белгиланган тартибда бошқарма ходимлари томонидан “Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими” орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили девони хабардор қилиниб, ҳужжатлар расмийлаштирилди. Содир қилинган ҳуқуқбузарлик натижасида табиатга 195.000.000 сўм зарар етказилган. 

ba0e5426-b203-4921-a2d9-27f2d3a21907.jpg

Мазкур ҳолатда мансабдор шахс ҳисобланувчи Х.Ғ нинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 198-моддаси, 2-қисмида назарда тутилган қонунбузилиш аломатлари бўлганлиги учун, тўпланган ҳужжатлар Орол табиатини муҳофаза қилиш прокуратурасига тақдим этилди.