Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Фемида” жамоаси вилоятда биринчи
18:58 / 2021-06-09

Андижонда “Ёшлар ва қонун” республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида ёшларнинг қонунларимиз ҳақидаги билим ва тафаккурини юксалтириш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг мустақил фикрлашларини ривожлантириш ҳамда истеъдодли ёшларни кашф этиш ва рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган танловда унинг минтақавий саралаш босқичида ғолибликни қўлга киритган Балиқчи, Булоқбоши, Жалақудуқ ва Марҳамат тумани жамоалари ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб борди.

[gallery-2725]

Иштирокчиларнинг белгиланган тўртта шарт бўйича чиқишлари нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. Якунда энг кўп балл жамғарган Булоқбоши туманининг “Фемида” жамоаси ғолиб деб топилиб, танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ғолиб ва иштирокчи жамоалар танлов ташкилотчилари томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Ф.УБАЙДУЛЛАЕВ, З.УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА