Федерация раиси бозорлардаги нархларни ўрганди
Бунда асосан истеъмолчиларга қулайлик яратиш, уларга яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов ҳамда Учтепа туман ҳокими Фарҳод Абдуллаев туманда жойлашган бозорлардаги нарх-наво билан танишди.
Бунда асосан истеъмолчиларга қулайлик яратиш, уларга яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Ўрганишлар давомида озиқ-овқат маҳсулотларининг қуйидаги нархлари аниқланди:
Тoвуқ гўшти 18000, тухум 900, шакар 5800, писта ёғи 12000, пиёз 1500, сабзи 1800, картошка 3000, ун 2800, ун (Қозоғистон) 4500, гуруч (Нукус) 6000, гўшт нархи эса 55000 сўм.
Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси нарх навони минималлаштириш бўйича мониторинг ишларини давом эттирмоқда.

Истеъмолчиларини ҳимоя қилиш жамиятлари
федерацияси матбуот хизмати