Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Федерация Осиё истеъмолчилар ташкилотини тузиш ташаббусини илгари сурмоқда
16:50 / 2020-09-30

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясида Халқаро истеъмолчилар ташкилоти (Consumers International) президенти Маримуту Надасон иштирокида онлайн мулоқот бўлиб ўтди.


Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясида Халқаро истеъмолчилар ташкилоти (Consumers International) президенти Маримуту Надасон иштирокида онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

Тадбир иштирокчилари Давлатимиз раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги ўзбек тилида қилинган маърузасига алоҳида тўхталиб ўтдилар. Маълумки, жаноб Маримиту Президент Шавкат Мирзиёевнинг мазкур тарихий чиқишига ОАВ орқали алоҳида муносабатини билдирди. 
Ўзбекистон етакчисининг жуда кўплаб соҳаларга доир долзарб масалалар қатори истеъмолчилар ҳуқуқлари билан бевосита боғлиқ бўлган Орол муаммосига ҳам эътибор қаратгани алоҳида эътироф этилди.

Шундан сўнг федерация раиси Жаҳонгир Саримсоқов Consumers International президентига COVID-19 пандемиясига қарши кураш даврида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар, хусусан, мамлакат бозорларида ҳаётий зарур маҳсулотлар ва дори-дармон нархи асоссиз равишда ошиб кетмаслиги учун мониторинг олиб борилаётгани, аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ёрдам тариқасида уюштирилган “Меҳр улашамиз” акциясида фаол қатнашилгани хусусида сўзлаб берди.

М. Надасон бугунги кунда истеъмолчилар ташкилотларининг бозорлардаги нарх-наво ҳамда товарлар ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини назорат қилиб туриши ҳар қачонгидан муҳим эканини таъкидлади.

Шундан сўнг Ж. Саримсоқов жаноб президент эътиборини яқинда Корея истеъмолчилар ташкилоти ташаббуси билан ўтказилган онлайн семинар чоғида билдирган таклифига қаратди.

− Сўнгги йилларда туризм, электрон тижоратнинг жадал ривожланаётгани ва кўрсатилаётган онлайн хизматлар турлари ошиб бораётгани яхши, бироқ бу борада истеъмолчилар ҳақини ҳимоя қилиш жиддий муаммога айланмоқда. Осиё қитъасидаги айрим мамлакатлар ушбу муаммони бошқа мамлакатлардаги истеъмолчилар ташкилотлари билан икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиб ҳал этишга интилмоқда. 

Бу – яхши, албатта. Бироқ бундай глобал муаммони фақат икки томонлама ҳамкорлик билан ҳал этиш қийин. Шунинг учун Осиёда ҳам Европа қитъасидаги истеъмолчилар ташкилотларини бирлаштирган Европа истеъмолчилар маркази ёки Европа истеъмолчилар ташкилоти сингари Осиё истеъмолчилар ташкилотини тузиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз, − деди федерация раиси.

Маримуту Надасон ушбу таклифни қўллаб-қувватлашини билдириб, бу борада федерация ташаббускорлиги муҳим аҳамиятга эга эканини эътироф этди.

Айни масала бўйича Осиё мамлакатлари ҳукуматлари ва истеъмолчилар ташкилотларига тегишли таклиф билан мурожаат этишга келишиб олинди.

Ж. Саримсоқов Халқаро истеъмолчилар ташкилоти президенти Маримуту Надасон ҳамда бош директори Ҳелена Лоранни Орол бўйидаги вазият, экологик фалокат оқибатини юмшатиш, денгизнинг қуриб қолган тубини кўкаламлаштириш, шунингдек, атроф муҳит муҳофазаси борасида истеъмолчилар ҳуқуқини таъминлаш йўлида ушбу минтақада амалга оширилаётган ишлар билан танишиш учун Ўзбекистонга таклиф қилди ва бу таклиф мамнуният билан қабул қилинди.

Шунингдек, онлайн-мулоқот давомида Халқаро истеъмолчилар ташкилоти билан федерация ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга доир бошқа бир қанча масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси
матбуот хизмати