Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Fazman tekstil”нинг иккинчи босқичига пойдевор қўйилди
11:04 / 2023-02-27

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Давлатобод туманидаги “Fazman tekstil” корхонаси йилига 1 миллион дона костюм-шим ишлаб чиқариш қувватига эга.  

Лойиҳа қиймати 20 миллион АҚШ долларни ташкил этган корхонада Германия ва Туркиядан келтирилган замонавий ускуналар ўрнатилган. Мингга яқин киши иш билан банд.  

[gallery-10715]

Корхона Германиянинг дунёга машҳур “Digel” ва “Carl Gross” брендлари билан ҳамкорлик ўрнатган бўлиб, бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар бренд талабларига мос хушбичим ва юқори сифатлидир.

Куни кеча гигант лойиҳанинг иккинчи босқичига старт берилди.

Янги лойиҳа ишга тушиши натижасида 1000 нафар янги иш ўрни яратилиб, йилига қарийб 300 минг дона, қиймати 5 миллион АҚШ долларлик тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади. Шу билан бирга, туманнинг экспорт салоҳияти 5 миллион АҚШ долларига ортади. 

 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА