Файзуллаева Дилноза Убайдуллоевнанинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг ўқув жараёнида ақлли технологиялардан фойдаланиш кўникмасини ривожлантириш” мавзусида
Файзуллаева Дилноза Убайдуллоевнанинг “Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг ўқув жараёнида ақлли технологиялардан фойдаланиш кўникмасини ривожлантириш” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) ихтисослигидан педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзган диссертацияси ҳимояси Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.12.2019.Fil.83.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2025 йил 15 октябрь куни соат 12:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 140117, Самарқанд шаҳри, Гагарин кўчаси 43-уй
Тел/факс: (99866) 233-78-43; (99866) 210-00-18.
e-mail: info@samdchti.uz