"Шараф" лойиҳасининг бу галги қаҳрамони Қуролли кучлар тизимида ишлаб келсада қўлидаги қаламидан воз кечмаган ижодкор, мард ўғлон — Фахриёр Бахтиёров.
Фахриёр Бахтиёров 2002 йил 1 июлда Навоий вилояти Хатирчи туманида туғилган. Ҳарбийликка бўлган қизиқиш уни Жамоат хавфсизлиги университети томон етаклади.
Фахриёр ёш бўлишига қарамасдан тенгдошларига ўрнак бўладиган даражада ютуқларга эришишга улгурган. 2021 йилда "Посбонимиз муқаддас юртнинг" танлови Республика босқичида шеърият йўналиши ғолиби, 2022 йилда "Энг яхши ҳарбий шоир" танлови республика босқичи ғолиби, 2023 йилда "Йилнинг энг ҳарбий шоири" дея эътироф этилган. 2024 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан "Сен учун" номли китоби нашр этилди. Жорий йилда эса лейтенант Бахтиёров Фахриёр Акромжон ўғли Президент Қарорига биноан "Мард ўғлон" давлат мукофотини қўлга киритди.
Айни кунларда Жамоат хавфсизлиги университети Давлат ҳуқуқий фанлар ва инсон ҳуқуқлари кафедраси ўқитувчиси лавозимида ишлаб келмоқда.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/2SGF3SQ9pBo" title="Faxriyor Baxtiyorov: O`zbegimning mard o`g`loniman! " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Муҳайё Турдалиева, Искандар Исматов, ЎзА