Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фахрийлар – матонат ва эътиқод тимсоли
14:43 / 2026-02-19

ФОТОРЕПОРТАЖ

Инсон қадри ва хотираси — муқаддас. “Ватан” хайрия жамоат фонди томонидан ташкил этилган тадбир ана шу эзгу мақсадга хизмат қилди. Афғон урушининг бир гуруҳ фахрийлари учун байрам дастурхони ёзилиб, юксак эҳтиром кўрсатилди.

Жасорат ва матонат соҳибларига эсдалик нишонлари ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди. Суҳбатларда ўтмиш хотиралари ва бугунги тинчлик қадри тилга олинди.

[gallery-27741]

Тадбир якунида фахрийлар пойтахтимиздаги “Ғалаба боғи” мажмуасига ташриф буюриб, “Матонат мадҳияси” монументи пойига гулчамбарлар қўйди. Бу — ўтганлар руҳига эҳтиром ва тирикларга бўлган юксак қадр намунасидир.

Хотира — мангу, қадр — муқаддас!

Носиржон ҲАЙДАРОВ (сурат), ЎзА