Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Фахрийлар кенгаши»нинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди
17:06 / 2022-03-17

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида «Бир нуронийга 10 нафар ёш» тамойили орқали тизимли ишлаш мақсадида «Фахрийлар Кенгаши» ташкил этилган.

Ёшлар ижод саройида «Фахрийлар Кенгаши» раиси ва аъзолари, ҳудудлардаги «Фахрийлар Кенгаши» раислари ҳамда ёшлар жамоаси иштирокида мазкур кенгаш фаолиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. 


–  Маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни тарбиялашда кексаларимизнинг доно гапларига суянамиз. Агентлигимиз ҳузуридаги «Фахрийлар Кенгаши» ҳам шу мақсадда ташкил этилган эди. Бугун кенгашнинг биринчи йиғилиши.

Ёшлар билан ишлашда уларнинг маслаҳати ва йўл-йўриқлари бизга улкан имкониятларни яратади. Йиғилиш давомида Кенгашнинг фаолияти йўналишлари ҳамда йиллик иш режасини ҳам муҳокама қиламиз,  – деди Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Дилноза Каттаханова.
Анжуман сўнггида барча Кенгаш аъзолари Ёшлар ишлари агентлигининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

  Гулноза Бобоева, ЎзА