Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фахрийлар кенгаши аъзолари билан учрашув ўтказилди
17:04 / 2026-01-10

Нукус шаҳридаги Президент мактабида 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилган тадбирда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ Фахрийлар кенгаши аъзолари, мактаб жамоаси ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирок этишди.

Тадбир давомида Шимоли-ғарбий ҳарбий округ Фахрийлар кенгаши аъзолари сўзга чиқиб, ўзларининг хизмат фаолияти, ҳарбий ҳаётдаги масъулият, интизом ва мардлик ҳақида батафсил сўзлаб беришди. 

Фахрийлар ёшларни билим олишга интилиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, Ватанга садоқат билан хизмат қилиш, ҳар қандай вазиятда ҳам юрт манфаатларини устувор қўйиш руҳида тарбиялаш зарурлигини алоҳида таъкидлашди.

Уларнинг самимий суҳбати, ҳаётий мисоллар билан бойитилган чиқишлари ўқувчи-ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбир давомида ўқувчилар томонидан тайёрланган ватанпарварлик руҳидаги чиқишлар ва саҳна кўринишлари намойиш этилди. 

Довуд Абибуллаев, ЎзА