Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фахрийлар футзал майдонида баҳслашди
12:24 / 2023-03-26

Нукусда умумхалқ Наврўз байрами муносабати билан футзал бўйича 50 ва ўндан катта ёшдаги фахрийлар ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилган мусобақада шаҳар ва туманлардан фахрийлар жамоалари иштирок этди.

Муросасиз баҳсларга бой бўлган мусобақада Нукус шаҳрининг “Қария” жамоаси биринчи, Қўнғирот туманининг “Қўнғирот” жамоаси иккинчи, Хўжайли туманининг “Хўжа эли” жамоаси учинчи ўринни эгаллади.  

Ғолиб ва совринли ўрин эгалари Қорақалпоғистон Республикаси футбол ассоциацияси томонидан кубок, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА