Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фахрийлар фаолияти ибрат мактаби
12:15 / 2022-01-05

Ички ишлар вазирлиги академиясида “Янги Ўзбекистон – янги ички ишлар органлари” шиори остида “Уч авлод учрашуви” маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.

Таълим муассасаси раҳбарияти ташаббуси билан ўтказилган учрашувда соҳа машаққатини енгиб ўтган бир гуруҳ фахрийлар ёшлар билан самимий суҳбатлашди. Тадбир аввалида Академия бошлиғи, полковник Рустам Хатамов ички ишлар органларида “устоз-шогирд” анъаналарининг аҳамияти ҳақида тўхталди.

– Инсон ҳамиша устозларига суянади, улардан ибрат олади. Ички ишлар органлари тизимида ўз ҳаётини эл-юртимиз фаровонлиги, тинчлиги ва осойишталиги учун бағишлаган, инсоний фазилатлари билан обрў-эътибор қозонган фидойиларимиз кўп. Уларнинг салоҳияти ва бой тажрибаси ёш ходимлар, айниқса курсантларимизни ўз касбининг қадрига етишга ундайди, – деди ўқув даргоҳи бошлиғи.

Маънавий-маърифий тадбирда истеъфодаги генерал-майор Ҳабибулла Ҳожиматов, истеъфодаги полковниклар Ғулом-Ҳасан Алимов, Михаил Урсаки, Рустам Кабулов ва бошқа фахрийлар сўз олди. Мустақиллик йиллари ички ишлар органлари ҳаётида рўй берган ўзгаришлар, давлатимиз томонидан амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар, тинчлик ва осойишталикни сақлаш йўлида хизмат қилишнинг машаққати ҳақида билдирилган мулоҳазалар тадбирнинг тарбиявий аҳамиятини янада оширди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати