Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фахрийлар доимо эъзозда
08:15 / 2022-03-19

Наврўз умумхалқ байрами жорий йил мамлакатимизда “Ассалом, Наврўз — янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!” деган бош ғоя асосида нишонланади.

Жойларда байрам муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийлари, кекса авлод вакилларини ҳар томонлама эъзозлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга беғараз ёрдам бериш билан боғлиқ хайрия тадбирлари амалга оширилмоқда.

Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев ташаббуси билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг вилоят кенгаши ва маҳалла хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида ҳудудда яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг хонадонларига бориб, 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва 500 минг сўмдан пул маблағлари тарқатилди.

Вилоят фаоллари Нурафшон шаҳрида яшовчи Раҳимбой ота Илёсов, Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи Муҳитдин Дусонбоевлар хонадонига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.

Бундай эътибордан мамнун бўлган отахонлар миннатдорлик билдириб, юртимиз тинчлиги, осойишталиги бардавом бўлишини тилиб дуо қилишди.

А.Мусаев,
ЎзА