Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фахрий журналистларга гувоҳнома ва кўкрак нишонлари топширилди
16:09 / 2020-11-26

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан уюшмага янги аъзоларни қабул қилиш ва эски аъзоларга янгиланган намунадаги гувоҳнома ҳамда кўкрак нишонларини топшириш ишлари давом этмоқда.

Ана шундай тадбир Навоий шаҳридаги “Коворкинг” марказида Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилояти бўлими томонидан ташкил этилди. Унда вилоятдаги босма ва электрон оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ва блогерлар иштирок этди.  

Тадбирни уюшманинг вилоят бўлими раиси О.Аслонов кириш сўзи билан очиб, бугунги кун журналисти олдида турган долзарб вазифалар ҳамда сўз эркинлигини таъминлаш юзасидан мамлакатимизда олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар хусусида тўхталди. Ёш журналистлар тезкорлик ва аниқлик талаб этилаётган бугунги давр талабига мос бўлиш баробарида соҳада катта тажрибага эга устоз ижодкорлар фаолиятидан, нафақадаги фахрий журналистлар салоҳиятидан ҳам унумли фойдаланиш зарурлиги айтиб ўтилди.  Сўнг, уюшмага аъзо 15 нафар фахрий журналистга янги гувоҳнома ҳамда кўкрак нишонлари тантанали равишда тақдим этилди.

[gallery-182]

– Навоий вилоятидан 1994 йилгача 60 нафардан зиёд журналист уюшма аъзолигига қабул қилинган бўлса, ўтган даврда аъзолик масаласи тўхтаб қолган эди, - дейди фахрий журналист Иброҳим Жумаев. – Уюшмага аъзо бўлган айрим устоз ижодкорлар вафот этди. Янги аъзоларни қабул қилиш ишлари бошлангани, фахрийларга алоҳида эътибор қаратилаётганидан мамнунмиз.  

 

Сирож АСЛОНОВ (сурат),  ЎзА