Фахрий ва қариялар доимо эъзозда
Ҳар бир байрам халқимиз томонидан катта шодиёна билан кутиб олинади ва байрам олдидан кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кекса ва ногирон фуқаролар ҳолидан хабар олиш анъанага айланган.
Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Шаҳрисабз туманида ҳам хайрия тадбирлари ўтказилмоқда. Хусусан, байрам муносабати билан Маҳалла хайрия жамоат фонди Шаҳрисабз тумани бўлими ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда тумандаги 15 нафар ёлғиз қариялар ва бемор кексалар ҳолидан хабар олиниб, “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Самимий суҳбатлашилди.

– Биз каби кексаларга қаратилаётган эътибордан кўнглимиз тоғдек кўтарилди, – дейди тумандаги Мираки маҳалласида яшовчи 106 ёшли Рисолат момо Раҳматова. – Шу кунларга етказганига шукр. Энди армонимиз қолмади. Дориломон кунлар келди. Доим қўлларимиз дуода.

Бу каби саховат тадбирлари давом этмоқда.
Ўлмас Баротов,
ЎзА