Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фахрий унвонлар, кўкрак нишонлари топширилди
17:02 / 2021-09-02

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг қарорига мувофиқ, юртимиз мустақиллигини мустаҳкамлашдаги, унинг иқтисодий салоҳиятини орттиришдаги, соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишдаги самарали хизматлари, юртимизни ҳар томонлама ривожлантириш ва халқимизнинг фаровон турмушини таъминлаш йўлидаги фидокорона меҳнатлари, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллиги учун бир гуруҳ ватандошларимиз фахрий унвонлар ва кўкрак нишонлари билан тақдирланган эди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида мазкур мукофотларни топшириш маросими бўлди.

Тантанали тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов мукофотланганларни юртимиз мустақиллигининг 30 йиллиги билан қизғин муборакбод этди.

[gallery-3749]

Таъкидланганидек, Президентимиз томонидан юртимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида катта ислоҳотлар, ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Мамлакатимиз раҳбарининг Оролбӯйига бўлган алоҳида эътибори ва ғамхўрлиги натижасида барча ҳудудларда кенг кўламли қурилиш ҳамда ободонлаштириш ишлари, халқимизнинг фаровон турмушини таъминлаш бўйича бир қатор муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ана шундай эзгу ишларда фаол иштирок этган бир гуруҳ ватандошларимиз юртимизнинг юксак мукофотларини олишга муяссар бўлди.

Тадбирда фахрий унвонлар, кўкрак нишонлари ўз эгаларига топширилди.

Мукофотланганлар номидан сўзга чиққанлар меҳнатини юксак баҳолагани учун ўз миннатдорчилигини изҳор қилди.

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА