Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фахрий шифокорларга “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони топширилди
12:37 / 2022-05-10

Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан бир гуруҳ тиббиёт соҳаси фахрийлари хонадонига бориб, уларни байрам билан табриклади.

Мулоқот чоғида айтилганидек, шифокорлик — машаққатли касб,  дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида. Ўзгалар дарди билан, уларнинг тақдири ҳақида қайғуриб яшаш, албатта, осон эмас. Беморларнинг тезроқ тузалиб, оиласи бағрига соғ-омон қайтиши эса нафақат тиббий муолажалар, балки ширин сўз ва меҳрга ҳам боғлиқ. 

Бутун фаолияти давомида қасамёдига содиқ қолиб, шифокор номига доғ туширмаган, минглаб беморлар дуосини олган бундай фидойи инсонлар ҳамиша эъзозу эҳтиромга лойиқ.  

— Сиз, соҳамиз фахрийлари ёшларимиз учун ҳамиша ибрат намунасисиз, — деди вазир учрашувда. — Тиббиётда фақат билим ва тажриба билангина муваффақиятга эришиб бўлмайди. Бунинг учун сабр-матонат, қолаверса, жасорат ва фидойилик ҳам керак. Шифокор ҳар бир беморга ўз ака-укаси, опа-синглиси, яқинларидек муносабатда бўлсагина, халқ орасида ҳурмат, ном ва меҳр қозонади. Шундай устоз шифокорлар хонадонига келиб, уларга ўз миннатдорлигимиз ва эзгу тилакларимизни етказаётганимиздан мамнунмиз. 

Фахрий шифокорлар Саидакром Ҳасанов, Абдукарим ота Усмонхўжаев ва Мамлакат ая Маҳкамавога “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони ва эсдалик совғаларини топширилди. 

ЎзА