Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фахрий самбочиларимиз жаҳон чемпионатида 13 та медалли бўлди
11:23 / 2024-11-02

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида самбо бўйича фахрийлар ўртасида якунланган жаҳон чемпионатида мамлакатимиз вакиллари 13 та медалга сазовор бўлди.

Уч кун давомида ўтган беллашувларда халқаро самбо оламида спорт усталигига эришган 35 ёшдан юқори бўлганлар ғолиблик учун кураш олиб борди.  

7 та ёш тоифасидаги муросасиз беллашувларда ўзбекистонлик фахрий самбочилар 4 та олтин, 1 та кумуш, 8 та бронза медалига эга чиқди.  

Самбочиларимиздан Бахтиёр Ҳакимов, Султон Исоқов, Ихтиёр Муҳиддинов ва Хайрилло Насруллаев олтин, Собир Хўжаев кумуш, Муҳиддин Солиев, Руслан Болтаев, Тилепбай Бодбаев, Ҳакимбой Жуманиёзов, Акбар Жўраев, Асад Самандаров, Ўрол Элмонов ва Дуйсанбай Каримов бронза медалини қўлга киритди.  

Т.Рўзиев, ЎзА